Ассалому алайкум! Ёшим 14да иншаллоҳ келажакда хадисшунос олим болмоқчиман бунинг учун ёшликдан нималарга амал қилишим керак ва қайси китобларни оқишим керак?2 Бундан ташқари ит яни программа яратиш билан шугуллансам боладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисшунос эмас, муҳаддис олим бўлмоқчи бўласангиз керак. Бунинг учун аввало ҳалоллик ва тақвога, ибодат ва зикрга кўпроқ эътибор беришингиз керак. Шунингдек узтозларни иззат-икром қилиб, этагларини ушлашга ҳаракат қилиш керак. Ниятингизга Аллоҳ эриштирсин. Бу илмга ихтисослашган илм даргоҳларига кириб, мутахассис олимлардан илм олишингиз даркор. Ҳозирча араб тилини ўрганиб, ҳадисларни ёдлашга ҳаракат қилинг. Бунда сизга “Олтин силсила” ва “Ҳадис ва ҳаёт китоблари қўлланма бўлади.
2). Бўлади. Аввал биринчи мутахассисликка маҳкам бўлинг! Аллоҳ тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам!