Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр аҳлидан сўранг китоби тўғрисида...

00:00 / 17.03.2012 | eski savollar | 1854
Ассалому алайкум шайх Ҳазратлари.Онам вафотидан сўнг уларни ўқий олмаган намозларини ва тута олмаган рўзаларини ҳисоблаш мақсадида китоб варақладик. Шунда биримиз бир маълумотга бошқамиз эса ундан ўзгача бир маълумотга дуч келдик. Улар қуйидагича:1. "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 1-жузи 162-саҳифасида: "Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087.5гр) ёки унинг қиймати, бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.2. "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузи 149-саҳифасида: "Бир кунлик рўзанинг фидяси мискиннинг бир кунлик - саҳарлик ва ифторликдаги таоми ҳисобланади. Бу, ҳанафийлар ижтиҳодига кўра, ўртача ҳисобда, ярим соъ (1.632 грамм) буғдойга тўғри келади. Фидя берувчи ҳоҳласа , бунинг қийматини бериши ҳам мумкин. Бир вақт намознинг фидяси ҳам шунча." - деб келтирилган.Бизни саволимиз, бу ярим соъ буғдой бир вақт намоз учунми ёки бир кунлик намоз учунми? Ва биз бир соъ буғдойни неча грамм деб ҳисоблайлик?Илтимос ушбу тушунмовчиликка ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир вақт намоз учун.

Топ рейтинг www.uz Openstat