Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўзаллик салонида ишлашим гуноҳми

21:22 / 10.12.2020 | Hafiza | 2210

Ассалому алайкум. Савол жавоблардан ўзимда жуда кўп ҳулосалар оламан, лекин ўзимни касбим ҳақида жуда кўп ўйлайман. Гўзаллик салонида ишлиман, қош тераман, соч кесаман. Бу ҳам гуноҳми, соч кестиришга қош теришга ўз ҳоҳишлари билан келса ҳам гуноҳи менга ёзиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни сиз айтган қош териш тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ гапирганлар. Унинг эвазига олганингиз ҳам пок эмас. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ، وَالنَّامِصَاتِ وَالْمُتَنَمِّصَاتِ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ، فَبَلَغَ ذَلِكَ امْرَأَةً مِنْ بَنِي أَسَدٍ تَقْرَأُ الْقُرْآنَ اسْمُهَا أُمُّ يَعْقُوبَ، فَأَتَتْهُ فَكَلَّمَتْهُ فَقَالَ: وَمَا لِي لَا أَلْعَنُ مَنْ لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ فِي كِتَابِ اللهِ، فَقَالَتِ الْمَرْأَةُ: لَقَدْ قَرَأْتُ مَا بَيْنَ لَوْحَيِ الْمُصْحَفِ فَمَا وَجَدْتُهُ، قَالَ: لَوْ قَرَأْتِيهِ لَوَجَدْتِيهِ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: - وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا-، قَالَتِ الْمَرْأَةُ: إِنِّي أَرَى شَيْئًا مِنْ هَذَا عَلَى امْرَأَتِكَ الْآنَ، فَقَالَ: اذْهَبِي فَانْظُرِي، فَدَخَلَتْ عَلَى امْرَأَتِهِ فَلَمْ تَرَ شَيْئًا، فَعَادَتْ فَقَالَتْ: مَا رَأَيْتُ شَيْئًا، فَقَالَ: أَمَا لَوْ كَانَ ذَلِكَ لَمْ نُجَامِعْهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ   

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди.
Бу гап Бану Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, у:
«Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман? Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида ҳам бор», деди.
«Мусҳафнинг икки муқоваси ичидаги ҳамма нарсани ўқидим. Буни топмадим», деди аёл.
«
(Яхшироқ) ўқиганингда уни топар эдинг. Аллоҳ таоло: «Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар», деган», деди у.
«Шу нарсадан баъзиси сенинг хотинингда ҳам бор, деб ўйлайман», деди аёл.
«Бориб, қара», деди у. Аёл унинг хотинининг олдига кириб, ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб:
«Бирор нарса кўрмадим», деди.
«Ўша нарса бор бўлганида, у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ривоятни синчиклаб ўргансак, муолажа қилинаётган масалага оид кўпгина нозик жиҳатларни англаб олишимиз мумкин.
Маълумки, ривоятларнинг аввалида келадиган «Абдуллоҳ»дан мурод улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудирлар. У киши аёллар ичида содир бўлиб турадиган баъзи ношаръий ишларнинг сабабчиси бўладиган аёлларни қоралаб:
«Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин», деди».
Ушбу жумлада беш турли аёллар лаънатланмоқда:
1. «Вашм қилувчи аёлларни»
2. «Вашм қилдирувчи аёлларни»
Бу икки тоифадаги аёллар кимлигини юқорида ўргандик.
3. «Мўйчинак ила терувчи аёлларни»
Булар мўйчинак ила аёлларнинг қошлари, пешоналари, юзларидаги тукларни терадилар.
4. «Мўйчинак ила тердирувчи аёлларни»
Булар чиройли кўриниш мақсадида қошлари атрофидаги тукларни мўйчинак ила тердириб, қошларини ингичка қилдирадилар. Шунингдек, бошқа жойларидаги тукларни ҳам тердирадилар.
5. «Тиш орасини очувчиларни»
Булар соғ тишларини эговлаб, орасини очишади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat