Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айтган сўз ваъдами

11:35 / 26.07.2023 | Asilbek | 418

Ассалому алайкум! Киши айтган сўзи устидан чиқиши вожибми? Яни эртага келаман, бир ишни хозир қилиб қўяман, каби кундалик хаётда режалаштирган ишларни бажара олмаса, фикри ўзгариб қилмаса гунохкор, ёлғончи бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ваъдага вафо қилиш мустаҳаб. Узр туфайли уни бажармасликда гуноҳ йўқ. Аммо ваъда бераётганда ичидаги нияти уни бажармаслик бўлса мунофиқнинг ишини қилган бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен биродарингла жанжаллашма ва у билан мазаҳлашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма», - дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар.
1. Мўмин-мусулмонлар ила жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва орада турли келишмовчиликлар чиқиб жамиятда нохуш ҳолатларпайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишмиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз керак. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ثَلاَثٌ إِذَا كُنَّ فِي الرَّجُلِ فَهُوَ الْمُنَافِقُ الْخَالِصُ إِنْ حَدَّثَ كَذَبَ وَإِنْ وَعَدَ أَخْلَفَ وَإِنْ اؤْتُمِنَ خَانَ وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ لَمْ يَزَلْ يَعْنِي فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
«Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади». 
Имом Аҳмад ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat