Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозадан кейин дафнга қатнашиш

17:55 / 19.08.2021 | Икром | 1335

Ассалому алайкум! Устозлар жаноза намози ўқилгандан кейин масжидда тобут билан бирга қўшилиб қабристонга кетсак жоизми ё масжидда маййитни хақига дуои фотиха ўқилади шунга қолиб дуои фотихага қатнашиш жоизми? Кўп киши қабристонгача бормай масжиддан уйларигами ишларигами кетишади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дафн қилишга ҳам қатнашса албатта савоби кўпроқ бўлади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ شَهِدَ الْجَنَازَةَ حَتَّى يُصَلِّيَ عَلَيْهَا فَلَهُ قِيرَاطٌ، وَمَنْ شَهِدَ حَتَّى تُدْفَنَ كَانَ لَهُ قِيرَاطَانِ، قِيلَ: وَمَا الْقِيرَاطَانِ؟ قَالَ: مِثْلُ الْجَبَلَيْنِ الْعَظِيمَيْنِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: أَصْغَرُهُمَا مِثْلُ أُحُدٍ. وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يُصَلِّي عَلَيْهَا، ثُمَّ يَنْصَرِفُ. فَلَمَّا بَلَغَهُ حَدِيثُ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: لَقَدْ ضَيَّعْنَا قَرَارِيطَ كَثِيرَةً 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жанозага намоз ўқилгунича ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн қилингунича ҳозир бўлса, унга икки қийрот савоб», дедилар».
«Икки қийрот нимадир?» дейилди.
«Икки улкан тоққа ўхшаш нарса», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
«Икковларидан кичиги Уҳудга ўхшаш», дейилган.
«Ибн Умар жанозага намоз ўқиб, қайтиб кетар эдилар. У кишига Абу Ҳурайранинг ҳадиси етганда:
«Батаҳқиқ, кўплаб қийротларни зое қилибмиз», деди».
Шарҳ: 
Ушбу ҳадисда жанозага ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш катта савобга сабаб бўлиши, дафн этишда қатнашган киши яна шунча савобга эга бўлиши ҳақида сўз бормоқда.
Улкан тоғдек савоб оз нарса эмас. Албатта, бу нарса жанозага савоб умидида қатнашган кишиларга берилади. Жаноза ва дафнга бошқа умид билан борганларга эса ўша умид қилган нарсалари берилади. Ушбу маънони уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Чунки бошқа ҳадисларда ушбу маъно ўз аксини топган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг тасарруфларидан эса баъзан улкан ва олим саҳобалар ҳам баъзи масалалардан хабардор бўлмай қолишлари мумкинлигини тушунамиз. Шу билан бирга, уларнинг камтарликлари, илм етганда дарҳол қабул қилишларини англаймиз. Бизлар ҳам улардан ўрнак олишимиз керак бўлади.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, доимо жаноза намозига ҳозир бўлиб, уни ўқишга ва май-йитни дафн қилишда ҳам қатнашишга ҳаракат қилишимиз лозим.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat