Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик бўлмайдими

14:00 / 31.03.2019 | Axmadbek | 2096
Ассалому алайкум! Дўстим бозорда оёқ-кийим савдоси билан шуғулланади. Мен унинг обородига пул қўшиб, лекин савдода қатнашмай туриб белгиланган миқдорда фойдадан пул олсам бўладими? Албатта дўстимни розилиги билан. Бу савдога тиккан пулларим ва ундан олаётган пулларим менга халол бўладими? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Белгиланган миқдорда олишингиз жоиз эмас. Фойдани миқдорига қараб 10 фоизи 20 фоизи каби хоҳлаган келишувингизга қараб олишингиз мумкин. Буни шариатда музораба дейилади. Ҳар ой фалонча сўмдан оламан деб тайин қилиб қўйсангиз судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat