Ҳазрат яқинда дори савдоси билан шуғулланадиган дўстим билан суҳбатлашдим. Унинг айтишича, бизга чет элдан келадиган беш минг сўмлик дори, диллерлар қўлига ўтганидан сўнг ўн минг сўмгача, аптекачиларда эса ўн беш минг сўмгача нарх кўтарилар экан. Бу дориларни сотиб олувчиларни аксари, фақирлар, мискинлар. Ҳазрат бундай савдога шариатда рухсат борми? Аллоҳ илмингизга, ризқингизга, умрингизга барака берсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ноинсофлик бўлади. Одоб бўйича савдо молининг устига унинг таннархининг учдан бири қўйилгани яхши. Айниқса сиз айтганга ўхшаган нарсаларда.