Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавбасиз намоз

15:05 / 19.08.2021 | Muxlis_fm | 1250

Ассалому алайкум! Мен намоз бошлаганимга 1 йилдан ошди лекин ўша пайтларда тавба қилолмай кўп катта гуноҳларни қилиб юрганман шунинг учун кўп намозларим ора-орада қазо бўлиб қоларди. Ислом.уз сайтида намоз тавбасиз қабул бўлмайди деб ўқидим. Ҳозир эса алҳамдулиллаҳ 3 ойча бўлди тавба қилиб намозларимни яхши адо этиб келяпман ва қазо намозларимни ҳам ўқияпман тахминан 10 йиллик қазо намозларим бор энди шунга тавба қилмай ўқиб юрган намозларимни ҳам қўшиб қазо қилиб ўқисам бўладими ёки ўша намозларим қабул бўлганми? Буни ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳлардан тийилиб, афсус надомат қилиб намозларни бошлаганингиз тавба қилганингиз бўлади. Хаёлингизни бузмасдан ибодатларда маҳкам бўлаверинг. Намозингизни аввалгиларини дуруст бўлган деб умид қиламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat