Ассалому алайкум! Ишхонада шеригим билан намоз ўқиймиз. Имомликка мен ўтаман. Шеригим менга иқтидо қилганлиги учун хатоларим йўқмикан деб ўйлаб қўрқаман. Шу ҳолатдаям имомлик қилсам жоизми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор аҳли илмдан қироатингизни текширтириб, намознинг рукнларини тўлиқ ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!