Ассалому алайкум! Бомдод намозидан олдин тахорат олиб 2 ракаат шукрона намозни ўқийман. Менга бомдод намозидан олдин хеч нарса ўқилмайди дейишди. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозининг вақти киргандан кейин бомдод намозининг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!