Ассалому алайкум! Англияда Багел кинг номли тамаддихона бор. Бу жой ҳалоллик сертификатини олган ва 90% овқатлари ҳалол. Шу жойда ишлайдиган бир ўзбек дўстим ишга таклиф қиляпти. у жойда хўррандалар буюртма беришади ва овқатлар фаст фоод кўринишида тайёррлаб берилади ва ўзлари билан олиб кетишади. Дўстимнинг айтиши бўйича бир бурчакда чўчқа гўшидан тайёрланадиган фаст фоод ҳам бор экан. ҳар 10та заказдан тахминан биттасига шу чўчқали фаст фоод тайёрлашга тўғри келар экан. Мен бу менга тўғри келмайди десам дўстим агар чўчқали фаст фоодга заказ келса ўзим тайёрлаб бераман сиз ҳалолларини тайёрласангиз бўлди деяпти. Мен иккиланиб қалдим. Шу жойда, дўстим айтган шартларда ишласам топган пулим ҳалол бўладими? Ёки ишлаш жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида аниқ ҳалол иш бўлса, қилишингиз жоиз. Одатда чўчқа ҳам сотиладиган жойга ҳалол сертефикатини берилмайди. Сертификат фақат ҳалол маҳсулотларга берилади. Шундай бўлган тақдирда ҳам сиз мусулмон биродарингизни ҳаромга аралашмаслигиа насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам!