Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон ичса қассоб бўладими

17:34 / 20.08.2021 | Мадина | 1307

Ассалому алайкум! Укам қассобчиликка шогирд тушиб чиқиб юради. Ўша ердигилар агар қон ичсен фотиха бериладимией дийишипти. Гўёки шундан кейин қассоб бўлиб кетади. Лекин қанақа қонлигини билмадим, қўйни қоними ёки бошқани. Ман қон ичиб бўмиди двомман. Лекин аниқ далил келтириб айтсам бу ишни қимиди деб ўйлиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қонни ичиш ҳаром ҳисобланади. “Анъом” сурасининг 145-оятида шундай дейилган:
«Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёхуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир)». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat