Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Холамнинг онасига қилган муомаласи

15:24 / 20.08.2021 | Azizbek | 1548

Ассалому алайкум! Холам 5 вақт намозини ўқиб юради. Лекин феъл атвори оғирроқ бўлгани учун ўз онаси билан гаплашмайди. Зарда қилади ва шунга ўхшаш. Яна бир гапини орасида "ўлмадики қутулмадим" деди. Мен жияни бўлганим учун ичимда ўз онасигаям шундай дейдимия дедим. Улар ярашишни хохламайдилар. Бир бирини ёмонлаб юраверади. Мени ўйлантирган нарса холам ўқиган намозидан совоб оладими Шунга ўхшаш одамларга қандай насихат берасиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади. Аммо онасига оқ бўлганлар қаторида бўлиб қолиш хавфи бор. Насиҳат қилса оладиган одамга айтиб тушунтиринглар. Ҳадисларда:
Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг ҳиди беш юз йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган, гуноҳкор ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди», дедилар.
Тобароний ривоят қилган.
«Жаннатга миннатчи ҳам, оқ қилинган ҳам, хамрни сурункали ичувчи ҳам кирмас», дейилган.
 Ота-онасига оқ бўлиш қанчалик оғир гуноҳ эканлигини гапириб ўтирмасак ҳам бўлади. Оққ бўлиш туфайли жаннатга кириш мумкин бўлмай қолишининг ўзи бу ишнинг нима эканлигини очиқ кўрсатиб турибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat