Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграмда группа очиш гуноҳми

15:14 / 20.08.2021 | Muhlisa | 1507

Ассалому алайкум! Биз телеграм орқали гуруҳ очганмиз эркак аёл аралаш 9000дан зиёд обуначиларимиз бор у ерда исломий савол жавоблар тестлар бўлади гуруҳда чат ҳам бўлади яъни диний савол берилади аёллар ҳам болалар ҳам жавоб ёзишади шахсий нарса ёзилмеди. Шу ишимиз жоизми, савоб умидида очилган савобдан умид қисе бўладими ёки бу гуноҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби диний савол-жавоблар лойиҳаларини ишончли устозлар қўлида илм олиб, масалани тўғри-нотўғрилигини ажрата оладиган, ҳолат ва ундаги фиқҳий ҳукмни биладиган аҳли илмлар қилишлари керак. Агар шундай кишилар назоратида қилганингизда эди, бу саволга ўрин ҳам қолмасди. Мусулмонларнинг иймон-эътиқоди, ҳалол-ҳаром масаласи ўта масъулиятли бўлиб, уни аҳли илмлар назоратида олиб борилмаса хато қилиб гуноҳкор бўлиб қолишингиз эҳтимоли катта. Юқоридаги шартлар бўлмаса қилманглар бу ишни. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat