Ассалому алайкум! Мен ўранганимда бир қанча ёши катта аёллар ҳали ёшсиз ўранманг ҳали вақти келади мен ҳам элликка кирябман кейин ўрайман деяпманку деди яна бири сизни қандай гуноҳингиз бор ҳамма гуноҳингизни мени бошимга қўйинг мен олиб кетаман мени ёшим етмишга киряпти ҳали мен бошимга рўмол ўраганим йўқ ечинг деб гапиришди. Ўша ерда мени тарафимни оладиган одам топилмади, учта тўрта хотинларни ичидан мен жуда хафа бўлиб кетдим. Шундай катта-катта аёллар динимизни тушунмаганидан. Мендан кичикроқ бир қизни шундай гапириб ҳижобини ечтиришди менга ҳам бир шундай ҳаёл келдию лекин аҳдим қатъийлиги учун бу гапларга унча эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Сизларга йўллаган саволимдан олган жавобимдан кейин яна ҳам бу аҳдимга куч қўшилди. Сизларга катта раҳмат тўғри йўл кўрсатганингиз учун.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ барчамизни Ўзининг тўғри йўлида собитқадам қилсин. Валлоҳу аълам!