Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кенг тарқалиб бораётган бир масалада савол йўллаяпман. Савол: " - Майитга ёки қабристон аҳлига тавҳид калимасини 10 марта (ла илаҳа иллаллоҳ)ни айтса Қуръон хатмига ўтади ва савобини майитга бағишлайди" деган гап кўпайиб борябди. Шуни ёритиб берсангиз?
– Ва алайкум ассалом! Оятда ҳам ҳадисларда ҳам бу нарса келмаган. Шу ва шунга ўхшаш гапларни тўқиб тарқатаётганларни динимизга ўзидан янгилик киритишдан Аллоҳдан қўрқишга чақириб қоламиз. Валлоҳу аълам!