Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг тоғам машинада бир одамнинг машинасини ён ойна(боковое зеркало) қисмини туртиб олдилар. Йўлда машиналар тирбандлиги учун тўхтаб, узр сўрай олмадилар. Ҳозир қилган ишларидан афсусдалар. Розилик сўрашлари учун эса у одамни топа олмайдилар. Шунга унинг ҳақ талаби қиёматга қолиб кетмаслиги учун нима қилсалар бўлади?
Тавба қилиш, ўша кишининг ҳақига дуо қилиш ва камбағал одамга яхшилик қилиш керак бўлади.