Ассалому алайкум! Мен ишлаб чиқариш билан шуғулланаман. Савдо орасида четники деб сотиш холатлари учраган. Сўраганларга ўзимизники дейилган. Сўрамаганларга айтилмаган умуман қаерники эканлиги. Топган пулим харомми? Харом бўлса нима қилишим керак? Хозир тўлиқ ўзимизаники деб сотаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сўрамаса айтишни ҳожат йўқ. Аксар одамлар нархи ва сифатидан ҳам четники эмаслигини билишади. Валлоҳу аълам!