Ассалому алейкум хурматли СҲайх хазратлари.Саволим шундан иборатки ҳозирги замонавий кир ювиш машинасига нажас тейган кийим кириб ювулиб чиқса о'ша кийим ҳам, у билан ювилган кийим ҳам харом бо'ладими? У кийимларни бошидан қо'лда чайиш керакми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кийим умуман ҳаром бўлмайди. Яъни кийимга нисбатан ҳаром ёки ҳалол сўзи ишлатлимайди. Бунга ўхшаш нарсаларда пок ёки нопок дейилади. Кир ювиш асбобларида ювилган кийимлар пок бўлади.