Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефон насия савдоси

23:15 / 20.11.2022 | Izzatilla | 1031

Ассалому алайкум! Мен бир танишимдан пул олиб телефон сотиб олиб уни насия савдо эвазига сотаман. Мен танишимдан малум бир пулни хар ойнинг малум бир санасида беришга келишиб оламан кейин у телефонга ўзимни фойдамни қойиб сотаман. Саволим шундан иборатки қилаёткан ишим ҳалолми ёки ҳароми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Мен танишимдан малум бир пулни хар ойнинг малум бир санасида беришга келишиб оламан” деб ёзибсиз. Олган пулингизни кўпайтириб қайтаришга келишган бўлсангиз бу рибавий келишувдир. Қарзнинг танидан ортиқчаси рибо ҳисобланади. Бу шаклда қилаётган ишингиз жоиз эмас.
Ишингиз дуруст бўлиши учун пул эгаси билан музораба шартномасини тузишингиз керак. Унинг кўриниши шундай: пул эгаси (роббул мол дейилади) пулни айлантирувчи(музориб дейилади)га уни фойдага шерик қилиш шарти билан пул беради. Пулни айлантириш натижасида фойда кўрилса у аввалдан келишилган нисбатларда бўлишиб олинади. Агар зарар кўрилса зарар тўлиқ роббул мол зиммасига тушади. Музориб фақат меҳнатига куяди холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat