Ассалому алайкум! Эрим номахрам аёллар билан телеграмда гаплашадилар аммо ўзлари номоз, Қуръон ўқидила ман билан улани диб уришадила бу иш зинога киради диб кўп эттим. Эримми синифдош эрдан ажрашган қизлари билан гаплашишга улани ўзлари билан тўйлага олиб боришга хақи борми? Уларга қандай чунтирсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Эркак киши никоҳида бўлмаган, яъни номаҳрам аёллар билан заруратсиз гаплашиши жоиз эмас. Шунингдек номаҳрам билан гувоҳсиз бир жойга бориши ҳам мумкин эмас. Агар ораларида никоҳи бўлса ҳаққи бор. Сиз бу нарсанинг сабабини ўрганишга ҳаракат қилинг. Одатда эркак киши аёлидан хоҳлаган эҳтиёжини топа олмаса, бошқалардан топишга уринади. Табиати бузуқ эркаклар бундан мустасно. Шунинг учун сиз ўзингизга ҳам бир назар солинг, вазифа ва эрингизнинг ҳақларида камчиликка йўл қўймаяпганмикинсиз. Валлоҳу аълам!