Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳурмат ва одоб

17:07 / 23.08.2021 | Sayyoraxon | 1822

Ассалому алайкум! Мен мактаб ўқувчисиман. Мен ҳижоб ўраганлигим туфайли мактабга ҳам ҳижоб ўраб бораман. Бу эса зам директор, синф раҳбарим ва баъзи ўқитувчиларга ёқмайди. Улар менга:" Юқоридан буйруқ бўлган, мактаб ҳудудида диний либослар кийиш ва бош кийимда келиш тақиқланади. Ҳижобингни жағингдан эмас, бўйнингни орқасидан ўрагин ёки мактабда ҳижобингни ечиб қўйиб, ўрнига шарф ўра"-, дейишади. Мен буни нотўғри деб ҳисоблаганим учун уларнинг айтганини қилмайман. Табиийки улар менга ёмон муносабатда бўлишади.(дунёқарашим уларникидан тубдан фарқ қилгани учун ҳам) Мен ҳам улар менга қандай муносабатда бўлишса шундай муносабатда бўламан."Мўминалар" журналида ўқигандим: устозлар билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларига жавоб қайтариш, айтганларини сўзсиз бажариш, ҳизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.- деб ёзилган эди. Энди менга айтингчи бу ишларим ҳурматсизлик ва одобсизликми? Гуноҳ иш эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи қилган муомаласига яраша муомала қилиш жоиз бўлса ҳам, лекин сиз яхши муомала қилишга ҳаракат қилинг. Чунки Ислом дини гўзал хулқ динидир. Мусулмон киши имкон даражасида шу хулқ билан хулқланиш керак. Бу ўз ўрнида уларнинг ҳам динга муносабатини ўзгаришига сабаб бўлади. Сиз улар билан баҳслашманг. Индамасдан Аллоҳга итоат қилиб, гўзал муомала қилиб юраверинг. Муҳими ўқувчиларингизга ҳам ана шу ахлоқларни етказинг. Вазифангизни сидқидилдан адо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat