Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос масаласи

23:01 / 25.11.2020 | Megalyuks | 2275

Ассалому алайкум! Икки ой аввал Отажоним вафот этдилар. Биз уч ўғил ва уч қиз фарзандлармиз, Аллоҳга шукр Онажоним хаётлар. Отам, мен ва икки акамга алохида 3 та ховли қилиб берганлар, бир биримиздан кам қилмаганлар, уччоловимизгахам янги машина олиб берганлар, машинани ўз номимизга олиб сенларга деганлар. Ховлиларни эса уччоловинг учта опа синглингга ховлиларни 3 дан 1 ни бериб ёки пулини бериб рози қиласанлар деганлар, мабодо олмаймиз розимиз деса ўзларингга деганлар. Ва отамни ўзлари миниб юрган машиналари ва ижарага берган бир нечта дўкон ва кўчмас мулклари бўлган. Бу мулклардан келадиган даромаддан мендан кейин хаммангиз фойдаланиб юрасизлар деганлар, ва яна икки акам учун савдо ишларига ишлатинглар деб юк ташувчи машинахам олиб бергандилар. Биз мерос ишини хал қилиш учун йиғилдик ва қодир қилганича хал қилишга ўриндиқ бу шундай бўлдики... Мен Ота Онам ва вояга етмаган синглим билан бирга яшардиқ биз яшаб турган ховли 12 сотик эди, Отам қурилиш қилганларида шу уйни ички ва ташқи, яни, иккига бўлиб ховли қилиб қурдилар, аввал 8 сотикга иморат қурдилар кейин синглимни турмушга бердилар, 5-6 йиллардан кейин синглимни турмуши бўлмади ва бизни уйимизда яшай бошлади, шундан кейин эса ички ховлига яни қолган 4 сотикга иморат қурдилар, биздан кейин акаларига қарам бўлиб қолмасин деб. Отам менга 8 сотик ховли сеники 4 сотик ички ховли синглингники, кейинчалик турмуши яхши бўлиб кетса бу ховлини пулини бериб рози қиларсан ёки синглинг розиман пули керакмас деса ўз ихтиёри дердилар. Катта акамни ховлиси 8-9 сотик атрофида эди, катта акамга эса катта опамни рози қилишни васият қилардилар, катта опамни турмуш ўртоғи (куёвлари) ховли олаётганда моддий ёрдам берганлар, машинахам олиб берганлар, шунинг учун катта акамни ховлиси бизникидан кичикроқлини учун катта опамни меросдан хиссаси озроқ деб катта опамни, катта акамга рози қилишни боғлаб қўйган эдилар. Кичик акамни ховлисихам мени ховлим каби 12 сотик. Кичик акамга кичик опамни рози қилишни васият қилганлар яни ховлини учдан бирини бериш ёки пулини беришни. Онамла мен билан бирга яшайдилар, онамлага мен яшаб турган ховлида яшашликни васият қилганлар. Мен билан бир ховлида турмушдан чиққан синглимхам бирга яшайди, мен Отамлар айтганларидек ички ховлимизни яни 4 сотикни ёки хохласанг ташқи ховлидан улушингни чиқариб бераман деганман. Икки акаларимхам икки опамга ховлини малум қисмини мерос қилиб бўлиб берамиз дейишди, ховлиларни нархлатмадиқ чунки нархи баланд ховлилар буни нақд пул билан тўлашга акаларимда имкон йўқ. Опаларим икковинихам шароити яхши, ховлиларга хожати йўқ, эрларини моли етарлиқ ўзига тўқ. Акаларимга опаларим биз розимиз ховлидан меросимиз сизларга қолаверсин деб меросни олмаймиз дейишди. Кўчмас мулклар ижара даромадини 8 дан 1 ни Онамлага қолганини 3 ўғил 3 қиз учун 9 га бўлиб нархини чиқариб бердиқ сизларга хар ой шунча хиссадан даромад келиб туради деб суммасини чиқариб бердиқ опаларим эса синглим ва Онам мен билан яшашгани учун, сенда катта рўзғор, келди кетти кўп бошингда кўпчиликни масъулияти бор деб ўз улушларини розимиз деб мен олишимни айтишди. Қачондир кўчмас мулклар ва Отамла миниб юрган машина сотилса пулини бўлиб берамиз десак сотилишига қатъий қарши чиқиб, умуман сотмайсизлар ишлатаверинглар Отажонимиздан эсдалик дейишябти. Саволим шуки: 1) Акаларим ховлиларидан бўлиб берамиз дейишябти опаларим эса розимиз бизга керакмас дейишябти, бунда мерос хаққи адо этилган бўладими? 2) Кўчмас мулкдан келадиган ижара даромадни, опаларим ўз хиссаларини менга беришябти, шу иш жоизми? 3) Кўчмас мулкни ва машинани сотишга ихтиёжимиз йўқ, бундан хақдор бўлган оиламизни барча аъзолари ва менхам Отамиздан эсдалик деб сотмайлик деябмиз ўзаро бир биримиздан розилик билан сотмасақ шу ишимиз тўғрими? 4) Акаларимга савдо иши учун Отамла олиб берган юк машинани қачондир сотилса шуни меросхўрлар ўртасида бўлиштиришга келишиб олдиқ хозир бу машинани пулига хечкимда эхтиёж йўқ, барчамиз розилигимизда улар шу мулкдан фойдаланиб турса бўладими? 5) Отам Учта ўғил фарзандлари номига олиб берган 3 та машинани мерос хақида гапирмаганлар, бу машиналар сеники дердилар, машинани сотиб янгиласакхам, сотиб пулини ишлатсакхам ўз ихтиёримизга топширгандилар, Онамлахам буни совға деб олиб бергандилар сизларга дейдилар, бу машиналар меросга кирмайдими? Аллоҳ илмингизга ривож берсин, илтимос шу саволларимга жавоб ёзсангизлар. Нима бўлсахам Отажонимга зарар етмайдиган иш қилсак деймиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлиб ажратинглар улар қайтиб ҳадя қилишсин. 

2). Бу ҳам шундай. 

3). Тўғри. 

4). Бўлади. 

5). Совға қилинган бўлса меросга кирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat