Ваалайкум ассалом! Намланмасдан олдин тарозида тортиб кейин солади. Чиққан уннинг ҳаммаси ва кепаги олиб келган кишиники бўлади. Хизмат ҳақига 10кг ун оламиз дейиш жоиз. Бунда 10кг уни қаердан олинишини мутлоқ қилиб айтилади. Шу чиқарган унимиздан 10кг оламиз дейишгина жоиз эмас. Хоҳласин 10кг берувчи бошқа жойдан олиб келсин ёки чиқарган унингиздан 10 кг ини берсин. Гап сиз шу чиқарган унимиздан берасан деб қайдлаш ёки 10кг ун хизмат ҳақи оламиз деб мутлоқ айтишлигингизга боғлиқ. Биринчи суратда жоиз эмас иккинчи суратда жоиз. Валлоҳу аълам!