Ассалому алайкум! Укам йўл четига кетаётганида орқасидан машина уриб кетган, уни бош мия ва бош чаноғи суяги оғир лат еган. Автомобил хайдовчиси жавобгарлиги қанча? У агар спиртли ичимлик ичган бўлсачи? Яна бир савол, укамни шу холатга келгани учун ва даволаш учун пул (товон тариқасида) сўраса бўладими? Берган жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввало айб кимдалигини аниқлаш керак. Агар уриб юборган ҳақиқатан айбдорлиги исботини топса барча жароҳатларнинг хунини тўлаши шарт. Даволаш ва бошқа ҳаражатларни ҳам тўлаши шарт. Валлоҳу аълам!