Ассалому алайкум! Бир аёлни эри уч талоқсан деган. Орадан бир ой ўтмасдан хеч қандай идда исломий хукмсиз улар яна бирга яшашни бошлаганлар ва аёл зинода яшаётганидан кўнгли ғаш бўлиб бир йил ичида бошқа турмуш қурган. Иккинчи турмуши аёлга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Биринчи эри билан орага уч талоқ тушган. Ундан кейин улар бирга яшашларига йўл йўқ. Кейин бирга яшаганлари ҳаром, зино бўлган. Аёлнинг биринчи уч талоқ олганидан кейин иддаси чиққан бўлса, бошқа турмуш қуриши мумкин. Валлоҳу аълам!