Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20да хозирда Россия Федерацияда Медицина Университетида 3-курсда укийман мен бу йерда Узбекистонлик бир талаба билан бирга яшайман 3 чи бирга яшаймиз магазинга копрок шеригим чикади мен у инсон мусульмон чучка йемаса керак деб ойлардим ва хар доим магазинга чикишидан олдин чучка гошти бор махсулот олма дердим лекин орада биз тортишиб колдик ва у менга 3 йил давомида факат чучка гошти бор махсулот олгани ва шу махсулотни йеганимизни айтди бу холотда мен кандай иш тутишим керак мен йеган харом лукмадан афсус даман
– Ва алайкум ассалом! Аввало мусулмон одам закий бўлиши керак. Олдингизга нима олиб келса, суриштирмасдан еявериш ҳам тўғри эмас. Бу гапни дўстингизни уришиб қолганда аламзада бўлиб айтган деб гумон қиламиз. Тавба қилинг, истиғфорлар айтинглар. Мусулмонлар бунақа уришиб гина сақлаб юриши тўғри эмас. Бу масаланинг биринчи тарафи. Иккинчиси чўчқа гўштидан бошқасини еса бўлади деган гап ҳам нотўғри. Чўчқадан бошқа гўшти ҳалол ҳайвонларнинг гўштини ейиш учун улар шариатга мувофиқ сўйилган бўлиши керак. Россиядаги магазиндаги гўштларнинг аксари шариатга мувофиқ сўйилмаган бўлади. Буни ҳам инобатга олишингиз керак. Ҳалол, мусулмон қассоблар “Бисмиллаҳ, Аллоҳу Акбар”, деб шариат қоидалаги асосан сўйган гўштларни истеъмол қилиш керак. Валлоҳу аълам!