Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен ҳозирда меҳмонхонада меҳмонларнинг юкини хонасига олиб бориб берадиган бўлимда ишлайман. Кўпинча меҳмонларга такси керак бўлиб қолса бизга мурожаат қилишади, биз уларга такси топиб келиб берамиз. Агар мен таксичи билан гаплашиб мен сенга мижлз олиб келаман ва таксичи оладиган хақдан кўра кўпроқ нархни меҳмонга айтаман ва агар меҳмон рози бўлса мен ўша таксичидан ортиқча ҳақни оламан. Мисол: Таксичи сўраган ҳақ 100 сўм, мен меҳмонга 120 сўм дейман. Кейин таксичи менга 20 сўмни беради. Устоз, мана шу олинадиган пул ҳалол бўладими?