Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен диндан чиқдимми

22:23 / 27.08.2021 | Latofat Shodmonova | 1200

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни китоблар орқали ўрганганман. Аммо доим ҳам беш вақт ўқимайман. Базан фақат бомдодни базан бомдод ва хуфтонни айрим кунларда жудаям саноқли 3-4 кун давомида 5 вақт ўқийманда кейин яна оддий сабаблар билан ташлаб қўяман. Ҳали арабчани билмаслигим, ёш болали эканлигимни баҳона қилавераман хаёлимда. Кейин авратларимни ёпиб юрмаяпман намоз ўқиганларим кор қилмасмикин деб ўйлаб қоламан. Мен кўпчилик кабинетимизни намозда авратларимни топсам ҳам намоздан ташқарида очиқ сочиқ бўлмасада оддий дунёвий кийиниб юраман. Саволларим: 1) мени шу вақтгача ўқиган намозларимнинг ҳукми қандай? 2) шу ишим ўхшаса ёки фалон нарса содир бўлса албатта ўранаман албатта 5 вақт намоз ўқийман деганларим шу ишлар содир бўлгач бўйнимда фарз бўлиб қоладими? Илтимос менга ёрдам беринглар мен ҳақиқий мусулмон бўлишни истайман аммо журатим етмаяпти шу учун қайси дуони ёки оятни ўқиб юрай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало беш вақт намоз ўқиш ва авратингизни ёпиб юришни Аллоҳ таоло фарз қилган. Бу фарз амалларни қилмасликка ҳеч нарса узр бўлмайди. Хусусан намозни ўқимай тарк қилишга ҳеч қандай узр йўқ. Намоз ўқимасангиз, авратингизни тўсмасангиз охиратда азобга дучор бўласиз.
1). Ўқиган намозларингиз зиммангиздан адо бўлади. Ўқимаганларингизнинг қазосини ўқишингиз керак бўлади. Тавба қилиб, дарҳол беш вақт намозни ва олдин қолдирган намозларингизни қазосини бошлашингиз керак. Шунингдек авратингизни ҳам тўсишингиз керак. Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир.

2). Сиз айган ишлар содир бўлса-бўлмаса беш вақт намоз ўқишингиз ва авратингизни тўсишингиз шундай ҳам фарз.
3) Ушбу ҳадисда келган дуони кўп ўқинг:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: 
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» - («Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин») демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat