Ассалому алайкум! Таҳажжуд номозини жамоат бўлиб ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳу билан бирга таҳажжудни жамоат бўлиб ўқиганлари ҳадисда келган. Озчилик, бир бирини таҳажжудга чақирмасдан жамоат бўлишлари жоиз. Фарз намозига жамоат бўлишга тарғиб қилгандек тарғиб қилиш жоиз эмас. Буни фуқаҳолар “Алаттадоъий” деб таъбир берганлар. Хонадонда оила ўзининг аёли ва фарзандлари билан жамоат бўлиб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!