Ассалому алайкум! Қазо намозни ёки кеч қолдирилган намозни имомга эргашиб жамоат бўлиб ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар имом ҳам муқтадийлар ҳам бир вақтда қолдирилган намозни адо қилишса жоиз. Масалан душанба куни бамдодга 5-6 киши ухлаб қолишди. Айни ўша кунги бамдодни қазосини ўша 5-6 киши жамоат бўлиб ўқишса бўлади. Аммо имом бир ой олдинги асрни қазосини иқтидо қилган бошқалар бошқа кунги аср ёки хуфтонни қазосини ният қилган бўлса, мазҳабимизда бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам!