Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чироқ ҳақида

21:01 / 16.01.2018 | Oddiy bola | 6288

Ассалому алайкум! Устозлар, савол жавобларни ўқиб динда чироқ ёқиш мумкин эмаслиги ва уни қилган киши катта гуноҳ орттириши хақида билиб олдим. Мен чироқ қўйиш ва шунга ўхшаш ишлар хозир йўқ бўлиб кетган деб юрар эдим. Лекин оиламдаги бир воқеа мени анча тушкунликка солиб қўйди. Оиладагилар билан турли экстрасенс, жинкаш ва шунга ўхшашларга бориш мумкин эмаслиги хақида сухбатлашдик. Шунда келинопам сизлардан бир нарса сўраб беришимни илтимос қилди. Келинопам айтдики: Мени қўлим оғриб, турли яралар чиқиб анча қийналдим. Докторга бордим, дори дармон қилдим, лекин фойдаси бўлмади. Уй ишларини қилиш хам қийинлашиб қолди. Кейин энам(отамни онаси) чироқчига боришини айтибдилар. Келинопам борса чироқчи хотин сени уйингда кимдир чироқ қўйган сен ўша чироқни ушлаб олгансан шунга хар ой бошида чироқ ёқиб туришинг керак дебди. Бунинг учун келинопам унга ун, туз ва шунга ўхшаш нарсаларни у хотинга олиб бориши ва у хотин келинопам номларига чироқ ёқишини айтдилар. Шунда оғриқ ва яралар тузаларкан. Келинопам: мен ишонмасдим шу сабабли бу ой бошида олиб бормадим лекин оғриқ ва яралар яна бошланди шу сабабли куни кеча яна нарсаларни бериб келдим ва улар тўхтади дедилар. Бу ишни мумкин эмаслигини ва оқибати ёмолигини биламан. Айниқса бу иш ўз оиламда бўлаётгани мени анча қийнади. Лекин келинопамга қандай ёрдам беришни билмайман. Илтимос маслахат беринглар келинопам қандай йўл тутсинлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши “Каллам кетса кетсин лекин иймоним кетмасин” дейдиган бўлиши керак. Мўмин-мусулмон киши шариатимиз ман қилган дам солиш орқали ўзига шифо ахтариши мутлақо тўғри эмас. Шунингдек, тумор ва иссиқ-совуққа ўхшаш ношаръий ишларга ҳам яқинлашиш гуноҳ иш ҳисобланади. Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли : “Абдуллоҳ бўйнимга осилган ипни кўриб қолиб, бу нима деди. “Мен учун бунга руқия қилиб берилган ип” деди. Абдуллоҳ уни олиб узиб ташладида сўнг “Абдуллоҳнинг оиласи ширкдан беҳожатдир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир» деяётганларини эшитганман” дедилар. Мен «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди» дедим. Шунда Абдуллоҳ «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди: «Аллоҳумма азҳибил баъса. Роббан-нааси, Ишфи. Анташ-шафий. Лаа шифаъа иллаа шифаука. Шифаан лаа юғодиру сақомаа» деди” деганлар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat