Ассалому алайкум! Бувим қазо қилдилар, маракада Залзала сурасини овоз чиқариб тиловат қилдим ва ўтганлар ҳаққига бахш этдим. Ёши катта бир аёл, аёл киши овоз чиқариб Қуръон ўқимайди, овоз чиқармай ўқиш керак деди. Мен гуноҳ иш қилдимми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бувингизни раҳмат қилсин! Аёллар даврасида бўлса, зарари йўқ. Пастроқ овозда ўқишгани маъқул. Валлоҳу аълам!