Ассалому алайкум! Мен ҳозирги кунда дастурлаш соҳаси билан шуғилланаятган эдим. Шу асносида бир ғоя келан эди. Мен қазо намозларни ҳисобловчи бир wэб-сайт қилмоқчи эдим. Бунда фойдаланувҳи ўқилмай қолган намоз йилларини киритса бу wэб-сайт неча маҳал, неча ракат ва бомдон неча ракат, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари ракатлари билан кўрсатиб беради. Бунга яна Шайх Алижон қори ва Ҳасанхон домла ва шу домлаларнинг дарсларини манбаси билан янада қулайроқ қилиб фойдаланса бўладиган қилмоқчи эдим. Агар мен қилмоқчи бўлган иш тўғри бўлса шариатга ҳилоф бўлмаса ва гуноҳкор бўлмасам. Шу ишим тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби ишларни диний илмга эга ишончли мутахассислар назорати остида бажариш керак, ўзбошимча қилманг. Сиз ўзингиз билмаган ҳолда хато маълумот бериб қўйишингиз эҳтимолдан холи эмас. Валлоҳу аълам!