Ассалому алайкум! Баъзи чет эл китобларида ширк, зино ва шунга ўхшаш исломда харом қилинган нарсалар ёзилган, масалан фолбинларга фол ўчтириш ёки икки номахрамлар бир бирига тегиниши хақида қисқа бўлсада, лекин ёзилган. Шу нарсалари бор китобларни ўқишимиз жоизми? Ёки айни харом қилинган нарсаларни ўқимасдан қолган ерини ўқисак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филм ёки мақолаларни кўрган ва ўқиганлари ҳаётида ўз изини қолдириб, уни ақийдаси, ибодати ва ҳатто ҳаётида ҳам фахшларни кузатишингиз мумкин. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон бадбўй нарсани ёнидан ўтганида бурнини беркитганидек ахлатни кўрганида кўзини юмганидек маънавий ахлатлар олдидан ўтаётганда ҳам кўзини юмиши шарт. Оят ва ҳадисларни ўқиб катта бўлганлар ўзларидан ҳикмат ва илм қолдиришмоқда. Валлоҳу аълам!