Ассалому алайкум! Электрон китоблар ҳақида кўп савол бердим, лекин кўнглим таскин топадиган жавобни ололмаяпман. Сабаби: баъзи томондан мумкинлиги баъзи томондан мумкин эмаслиги таъкидланяпти. Масалан: Зикр аҳлидан сўранг сайтидаги 7808-чи саволда мумкинмаслиги таъкидланган. 7315-савол жавобида эса: ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Китоблар, программалар бир марта сотиб олинганидан кейин ундан битта ишни қилиш жоиз эмас. у ҳам бўлса кўпайтириб тижорат қилиш. Ундан бошқа эса сотиб олган одам нусхасини кўпайтириб текинга тарқатиши, ҳадя қилиши, ўзига бир нечта нусхага кўпайтириб олиши шаръан жоиз. (Фиқҳул буйуъ китобидан Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Айтайлик, муаллифдан бошқа одам (биз билмаймиз электрон шаклини муаллиф қўйганми ёки йўқми) қоғоз шаклдаги китобни электронга айлантирди ва уни сайтга ёки бошқа ижтимоий тармоқларга жойлади. Биз уни бепул юклаб оламиз. Демак, 7315- савол жавобига кўра, биз ундан фойдаланишимиз тоғри бўляпти. Яна битта мисол: ... Интернет орқали олинган китоблардан шахсий фойдаланишнинг ҳар қандай шакли жоиз. Бироқ муаллифнинг рухсатисиз китоблардан моддий фойда ёки бошқа тижорий манфаат кўриш ҳаромдир. Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Сараланган фатволар" Манба: Азон.уз Олдинги саволимга, Зикр аҳлидан сўранг ҳаяти томонидан "3). Ўғирлаб олинганларини сиз олманг." - дея жавоб берилган. 1. Савол: оғирланган қандай бўлади? 2. Савол: кимдир китобни электрон шаклга келтириб бошқа(лар)га ташласа бу ўғирликми? 3. Интернетдаги китобларнинг қайсиларидан қандай мақсадда қай тарзда фойдаланиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! 1). Китоблар, программалар бир марта сотиб олинганидан кейин ундан битта ишни қилиш жоиз эмас. У ҳам бўлса кўпайтириб тижорат қилиш. Ундан бошқа эса сотиб олган одам нусхасини кўпайтириб текинга тарқатиш, ҳадя қилиши, ўзига бир нечта нусхага кўпайтириб олиши шаръан жоиз. (Фиқҳул буйуъ китобидан Муҳаммад Тақий Усмоний).
2). Ким қўйганини билмасангиз биз ҳам ҳукмини билмаймиз.
3). Шахсий пулингизга сотиб олганингиздан кейин хоҳлаганингизга беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!