Ассалому алайкум! Мен адашган бандага ёрдам беринглар. Эрим россиядалар мани 3 фарзандим бор қайнонам билан яшаймиз, хўжайинимни хафа қип қўйдим. Уларга бир керакли буюмимни олиб беринг десам йўқ деб урушиб бердилар. Шу билан бошқа сўрамадим, ўтган йил 2 минг долларга кўзимми операция қилдирдилар Аллоҳ рози бўсин. Яқинда тобим бўмай дори дармонга қийналиб қолдим ва шунга менга нафақа қилинг деб сўрадим Қуръон ва суннатда кеган дедим. Бир домлани марузаларини жўнатдим нафақа хақидаги, бундан ғазабландилар менга ақл ўргатяпсанми деб гапирмаган гаплари қолмади. Хозирам хафалар, сендан кутмагандим мендан нафақа талаб қилдинг деп умуман гаплашмаяптилар. Нима қилай, нотўғри иш қилдимми эримни кўнгиллари қолипти мендан. Гаплашмаяптилар сендан кечдим дедилар. Кўнглимга оғир ботти, шу гаплари. Роса ялиндим, узур сўрадим, бўмаяпти. Менга маслахат беринглар йўл кўрсатинглар илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Нафақангизни сўрашга ҳақлисиз, аммо бунда ҳам чиройли услуб билан, гўзал муомала билан қилсангиз яхши бўларди. Сиз эса нафақадан бош тортяпган кишига қилинадиган муомалага яқин муомала қилибсиз. Энди кечирим сўраб, яхши гапириб алоқангизни тиклашга ҳаракат қилинг. Қайнонангиздан илтимос қилинг. Ўғлиларига айтсалар, Аллоҳнинг изни ила ораларингиз ислоҳ бўлиб кетади. Валлоҳу аълам!