Ассалому алайкум! Кўп аччиқланиб аёлига “кет уйинга, керакмассан” деб айтса, лекин талоқ нияти бўлмаса талоқ тушадими? Агар шу ҳолат кўп маротаба қайтарилган бўлса?
Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилган бўлса ёки “жавобимни беринг, талоғимни беринг” деб турган ҳолат бўлса тушади, акс ҳолда тушмайди. Валлоҳу аълам!