Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар саждасида тирсаклар ҳолати

06:03 / 28.08.2021 | Munira | 3379

Ассалому алайкум! Мен хам намоз ўқийман китобида аёллар саждада қимтиниб сажда қилишларини ўқигандим. Сизларга келган саволда ҳам тирсаклар ерга теккизилиб сажда қилиш аёлларга хос хадислар мавжуд дейилган. Лекин Одинахон Мухаммад Юсуф бошчилигидаги Муаллим медиа расмий каналида аёллар намози хақидаги видеода тирсаклар ерга теккизилмайди биқинга ёпишиб туради дейилган. Мен шу вактгача тирсагимни хам ерга теккизиб ўқигандим. Нотўғри ўқиган бўламанми?  2. Китобда аёллар тик турганди оёқларини ёпиштириб туради дейилган. Расмий каналда эса Ханафий мазхабида аёллар намозда тик турганда оёқ ораси 4 бармоқ кенглигида очиқ бўлгани мақул дейилган. Қайси бири тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёллар билан эркакларнинг намози ўртасида фарқ бор. Тирсаклар ерга тегиб туриши аёллар намозига оид. “Ҳадис ва Ҳаёт” китоби 296-бетида, намознинг суннатлари айтилган 27-бандда "Аёл киши саждада қорнини икки сонига, тирсак (чиғаноқ) ва билакларини ерга теккизиши" дейилган. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Унда эркак ва аёллар намозлари орасидаги бошқа фарқларни ҳам ўрганиб оласиз.

https://fiqh.uz/maqola/169

Топ рейтинг www.uz Openstat