Ассалому алайкум Хазрат. Сизга яна савол билан мурожаат қилмоқдаман, саволимда ҳатолар бўлса узр.Саволим: Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 7-жуз 95-бет 896. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Пешиндан олдинги, бир салом билан бўлган тўрт ракат намозга осмон эшиклари очулур", дедилар". Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизийда: " Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга кетгандан сўнг, пешиндан олдин тўтр ракат намоз ўқир эдилар ва: " Албатта, бу соатда осмон эшиклари очулур, ана ўшанда менинг солиҳ амалим унга кўтарилишини яхши кўрурман", дер эдилар", дейилган. Айтингчи Хазрат осмон эшиклари шу намозни ўқиган инсонгагина очиладими ёки ҳар куни шу вақитта осмон эшиклари очиладими? Ман шу ҳадисни ўқиганимдан буён шу намозни ўқийман, фқат қайси вақтда Қуёш заволга кетишини билмаганим учун бир имомдан сўраганимда хар йил чиқадиган (Тақвимга) қаранг тақвимда пешин вақтини кўрсатилган, шу кўрсатилган вақтидан ўн минут ўтказиб ўқийсиз деганлар шу имомни айтганларидек қилиб ўқисам тўғри бўладими? Қимматлик вақтингизни аямай саволимга жавоб берганингиз учун олдиндан рахмат.