Ассалому алайкум! Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи лекин икковидахам тажвид илми йўқ улар жамоат бўлиб намоз ўқиши керакми ёки якка тартибда ўқигани авзалми?
– Ва алайкум ассалом! Қайси бирининг тажвиди ва илми тузукроқ бўлса ўша имомликка ўтади. Шуни баҳона қилиб якка ўқишлари хатодир. Валлоҳу аълам!