Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон одам ваъда бериб бўлмайдими

03:33 / 28.08.2021 | Sayyoraxon | 1201

Ассалому алайкум! Эшитишимча мусулмон одам ваъда бериб бўлмас экан. Агар ваъдасида тура олмаса мусулмончиликдан чиқиб қолар экан. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ваъда берса бўлади, аммо ваъдасини устидан ҳам чиқиши керак. Имкони бўла туриб ваъдасида турмаса, диндан чиқмайди лекин мунофиқнинг ишини қилган бўлиб гуноҳкор бўлади.

  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا ائْتُمِنَ خَانَ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир: сўзласа ёлғон сўзлайди; ваъда берса хилоф қилади; омонат берилса, хиёнат қилади», дедилар». («Саҳиҳи Муслим» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat