Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келинлар уйдан рухсатсиз нарсаларни бериши

13:43 / 28.08.2021 | Shaxboz | 1237

Ассалому алайкум! 1. Келин уй эгаларидан сўрамасдан онасию бошқа қариндошларига ҳар хил таом маҳсулотларини бериб юбориши жоизми? Уй эгалари сўрамай қилганидан норози бўладиган ҳолатда. 2. Келин фақат сигир соғиб сут маҳсулотларини таййарласаю лекин унинг емиши ва емига заррача ҳам маблағ сарфламаса бундай келинниям уй эгалари рухсатисиз сут ва сут маҳсулотларини ўз онаси рўзғорига бериб юбориши жоизми? Бунда ҳам уй эгалари норози бўлишса. 3.Уй эгаларидан яширинча бериб юборгани учун келин ўғирлик қилган ҳукмида бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Келин уйдаги нарсалардан сўрамасдан ўз ота-онасига бериб юбориши жоиз эмас. Сўраш керак. Ўзининг нафақаси учун берилган нарсаларни тасарруфи ўзининг ҳаққи. Хоҳлаганини қилиш мумкин.

2). Молга қараб уни парвариш қилгани миқдорича ҳаққи бўлади.

3). Ўзининг мулки бўлмаган нарсани эгасидан сўрамасдан бериши ўғирлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat