Ассалому алайкум! Мен шеър ёзаман, ўзим Тожикистонданман, китоб ўқишни яхши кўраман, бошқа давлатдан бўлганлигим боис бу ерда ўзбекча китибларни топиш муаммо бўлаябди. Шунинг учун ёзган шерларимни саънаткорларга сотиб, пулига китоб олиб ўқисам ҳалол бўладими? Ўзим талаба бўлганлигим боис ҳозирда Тожикистондан Ўзбекистонга пул чиқариш муаммо бўлаябди. Яна доставканинг пули бор. Бир иккита санаткорлар шеърим сўрашаябди, шу ишим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало шеърларингиз фаҳш ва фасодга чақирмайдиган маъноли бўлмоғи керак. Сиздан сотиб оладиган кишилар хоҳ улар санъаткор бўлсин, хоҳ бошқа соҳа вакиллари бўлсин, шариъатга мувофиқ фойдаланадиган бўлишлари керак. Шеърларингизни китоб қилиб нашр қиладиганларга сотганингиз маъқул бўлади. Валлоҳу аълам!