Ассалому алайкум! Опам номидан савол йўлламоқчиман. Мен буюртма асносида ширинликлар, турли пишириқлар тайёрлаб, сотаман. Тайёрлаган ширинлигим учун қўл ҳақи сифатида кетган масаллиқнинг тенг баробар нархини қўйиб сотаман. Масалан, 70 минг сўмлик масаллиқ кетган пишириқни 130.000-140.000 сўмга сотаман. Қайни укам 2 баробардан ортиғини устига қўйиш бу ҳаром, деб айтди. Қайнонам эса 3 баробар қўясиз, деб айтдилар, газ, свет пули шунинг ичига кириб кетар экан. Саволим шуки, мен тайёрлаган пишириқларим учун қанча миқдорда устига қўйсам, шариатга мувофиқ бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шариат фойдани чегаралаган эмас. Инсоф билан фойда қилиб олувчини ҳам ўйлаш мўмин одамнинг хулқидир. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: