Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо қиламан. Атрофимда худди мендагидек маҳсулотларни сотадиган қўшни савдогар бор. Мен доимо дўконим учун товар олгани борганимда янгича ва сифатли маҳсулотларни топиб дўконимга сотиш учун олиб келаман. Рўпарамдаги қўшним эса мен қандай маҳсулотлар келтирсам кўриб ўшалардан олиб келади ва яна бир томони сифатли товар албатта қимматроқ бўлади ва таннархига қараб шунга яраша нарх қўйилади. Масалан 90 минг сўмлик бўлса 130 минг қилиб. У қўшним эса хар сафар бозорга боришидан олдин мени витринамни кўриб оладида шунга қараб товар ёзиб олиб келади ва устига арзимаган пул қўйиб сотади. Бу нарх эса кўтармайди чунки дўкон ижараси бор ва яна бошқа харажатлар дегандек. У буни яҳши тушунмайди. Бу нарса тасодиф дейишингиз ҳам мумкин лекин бу қарииб 3-4 йилдан бери бўладиган ахвол. Шуни айтишим керакки аввало янги товарларни келтириб уни сотиш бу риск негаки бу товарни бозор кўтарадими яҳши кетадими йўқми бу томони бор. Бозорда келтириб сотиш мумкин бўлган тахминан 1000дан ортиқ товарлар бор. Лекин қизиғи шундаки қўшним мен нимани сотсам шундан келтиради ва нархини тушириб савдони касод қилади. Энди саволим шуки қўшнимни қилаётган иши тўғрими уни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу рақобат бўлади. Валлоҳу аълам!