Ассалому алайкум! Менга дўкон хўжайни олтин сотиш ваколатини берса харидор мендан олиб кунини тайин қилмай кейинроқ бераман деса бу накд савдога кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Нақд савдога кирмайди. Нақд савдо бўлиши учун пулини жойида бериши керак. Олтинда насия савдога рухсат йўқ. Харидорнинг бу шаклда олтинни олиб кетиши рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам!