Ассалому алайкум! Мен тиш технигиман, яқинда бир йигит менга шогирдликка келди. Мен унга хунаримни ўргатдим, қўлидан иш келгач, мен унга ойлик маош тайин қилдим. У 1 ой мудат ишлагач “менга рухсат беринг” деди, мен уни кетишидан ранжишимга қарамай унга рухсат бердим. Фақат “1 ойлик ишлаган маошингни ҳозир бера олмайман, сабаби бир оз харажатим кўпайиб кетди, кейинги ой келсанг бераман” дедим. У менга аччиқ қилиб кетди. Ҳозирда ўша маошини берай десам, “менга керак эмас, қиёматга қолдириб кетганман” деди. Мен нима қилай?
Ва алайкум ассалом! Машинаси, уйи ёки кийимининг чўнтагига солиб қўйинг. Унга ўтганидан кейин нима қилса ўзи билади. Валлоҳу аълам!