Ассалому алайкум! Қиёмда турганда уйдаги мушук оёғимни остига келиб ётиб олди. Намоз ўқиб бўлгунимча жой намозга чиқиб гох кийимимдан тортқилаб халақит берди. Аслида мушук халақит бермасин деб эшикни ёпиб кейин ўқир эдим. Лекин шу куни эшикни ёпиш эсимдан кўтарилибди. Намозим дурустми ёки бошқатдан ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Мушукни оёқларида хўл нажосат бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!