Ассалому алайкум! Яқинда иш бўйича Россияга борган эдик ва масчитдга кирганимизда жамоат бўлиб шом ўқидик, бизага бир нешта бирордалар қўшилиб намоз ўқишди. Фотиха сурасини ўқиганимиздан кегин улар овоз чиқазиб АМИН дейшти ва рукуга кетганимизда қўлини кўтариб кегин кетишди. Биза хам уларга ўқшаб намоз ўқишимиза керакмиди (фитна бўлмаслиги учун) ёки ўзимиз тўғри хисоблагандек ўқишимиз керакмиди?
– Ва алайкум ассалом! Улар бошқа мазҳаб бўлишса керак. Сизлар шу кунгача қандай ўқиган бўлсангиз, шундай ўқишларингиз керак. Чунки Россияда эскидан ҳанафий ва шофеъий мазҳабида одамлари бирга намоз ўқишган ва бу фитнага сабаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!